Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:10

Электр ва газ узилиши учун жавобгарлик кескинлашади


Ўзбекистонда газ ва электр таъминотидаги узилишлар оқибатида бу йил жуда кўп кичик корхоналар ўз фаолиятларини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлди.
Ўзбекистонда газ ва электр таъминотидаги узилишлар оқибатида бу йил жуда кўп кичик корхоналар ўз фаолиятларини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси электр ва газ таъминоти корхоналари мансабдорларининг масъулиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Янги қонунга кўра, электр ва газ таъминотидаги узилиш сабабли ишлаб чиқариш мажбурий тўхтаб қолган ҳолларда хизмат кўрсатувчи корхона тадбиркорга кўрилган зарарни қоплаб бериши зарур.

Парламент қуйи палатаси матбуот хизматига кўра, мазкур қонун тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида энергия узлуксизлигини таъминлашга қаратилган.

Жорий йилнинг 16 февралида Қонунчилик палатасида қабул қилинган ушбу қонун маъқуллаш учун Сенатга юборилган.

Шунингдек, электр энергияси ва газ билан таъминлаш корхоналари мансабдор шахсларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун масъулиятини кучайтиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Янги қонунга кўра, хизматлар кўрсатиш асоссиз тўхтатиб қўйилганлиги оқибатида ишлаб чиқариш мажбурий тўхтаб қолиши туфайли кўрилган зарар ва олинмай қолган фойдани компенсация қилиш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистонда газ ва электр таъминотидаги узилишлар оқибатида бу йил жуда кўп кичик корхоналар ўз фаолиятларини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлди.

Бироқ, Озодлик суҳбатлашган газ таъминоти идоралари вакиллари бундай узилишлар ҳақида тадбиркорлар ўз вақтида огоҳлантирилганлиги, бу узилишлар таъминотчиларга боғлиқ эмаслигини айтмоқдалар.

Самарқанд вилоятининг Челак тумани “Газтаъминот” идораси бошлиғи Олимжон Аббосовнинг айтишича, таъминотчи билан истеъмолчи ўртасидаги шартномада ҳамма ҳолат кўрсатилган:

- Профилактика ишлари бўлади, ёки авария бўлиши мумкинлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирилади. Таъминот қийин бўлган жойлар билан эса шартнома тузилмайди. Бироқ ўзимизга ҳам боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бор-да. Масалан, белгиланган лимит, белгиланган фонд борда. Лекин асоссиз тўхтатиб қўйилса, таъминотчи жавоб беради, у пунктларнинг ҳаммаси шартномада бор,- дейди Олимжон Аббосов.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан исми сир қолишини сўраган самарқандлик тадбиркор ҳам, унга тегишли бир неча кичик ишлаб чиқариш корхоналари электр энергияси бўйича шартнома шартлари бажарилмагани боис бир неча ойдан буён ишсиз турганини айтди. Тадбиркор аслида бу яхши қонун таъкидлар айтар экан, бироқ бу қонуннинг ҳам Ўзбекистонда ишламаётган юзлаб қонунлар қаторидан жой олишига шубҳаси йўқлигини айтади:

- Шартнома жуда чиройли ёзилган. Лекин бу шартлар бажарилмайди, ҳокимга борасизми, прокуроргами ё судгами, фарқи йўқ, шунчаки вақтингиз, пулингиз кетади, асабингиз бузилади, лекин ҳеч нарса ўзгармайди. Бу қонун ҳам Ўзбекистондаги бошқа қонунларга ўхшаб қоғозда қолиб кетади,- дейди самарқандлик тадбиркор.
XS
SM
MD
LG