Линклар

logo-print
Камида беш миллиард АҚШ долларини ўзлаштирганликда айбланган Қозоғистоннинг БТА банки собиқ раҳбари Мухтор Аблязовга икки ҳафта ичида Британия полициясига таслим бўлиши хусусида босим кучаймоқда.

Акс ҳолда Аблязов фирибгарлик айблови бўйича ҳимоядан мосуво этилиши мумкин.

БТА банки адвокатлари жума куни Лондон Олий суди ҳаками Нигел Теарни Аблязов 2 мартга қадар полицияга таслим бўлмаса, уни ҳимоядан маҳрум этишга чақирди.

Ўтган ҳафта Англия Олий суди Мухтор Аблязовни судга буйсунмаслик ва ҳурматсизлик кўрсатишда айбдор деб топиб, уни 22 ойга қамаш ҳақида қарор чиқарган эди.

БТА банки тўловга лаёқатсиз деб топилиб 2009 йилда давлат ҳисобига ўтказилганидан сўнг 48 яшар Аблязов Қозоғистондан қочиб Лондонда яшаб келаётган эди.

У ўтган ҳафтада бўлган судда иштирок этмади. Аблязов ўзига қўйилаётган барча айблов сиёсий асосга эга эканини таъкидлаб келмоқда.

Мухтор Аблязовнинг ҳозир қаерда экани номаълум.

Лондондаги БТА вакиллари Аблязов Британиядан Францияга қочиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG