Линклар

НАТО базасида муқаддас Қуръон китоби нусхалари ёқилганига қарши жума намозидан кейин Афғонистон бўйлаб уюштирилган норозилик намойишларида 12 киши нобуд бўлди.

Хирот вилоятида АҚШ консуллиги биносига ҳужум қилмоқчи бўлган беш юзга яқин намойишчидан етти нафари нобуд бўлган.

Хўст вилоятида икки нафар, Бағлон вилоятида эса бир намойишчи ўлдирилган.

Афғонистонда аввалги уч кун давомида бўлиб ўтган норозилик намойишларида 15 киши ўлган эди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, норозилик намойишлари жума куни Покистон ҳудудига ҳам ёйила бошлаган.

Исломобод, Карачи ва Покистон марказида жойлашган Мултан шаҳарларидаги норозилик намойишларида юзлаб мусулмон иштирок этган.
XS
SM
MD
LG