Линклар

logo-print

Муқаддас Қуръон нусхалари ёқилганига қарши норозиликлар давом этмоқда


Афғонистондаги НАТО базасида муқаддас Қуръон китоби нусхалари ёқилганига қарши норозилик намойишлари бешинчи кун давом этмоқда.

Хабарларга кўра, шанба куни Лўгар, Лағмон, Нангархор ва Сари Пул вилоятларида намойишлар бўлиб ўтган.

Лағмон вилоятида намойишчилар ҳокимлик биносини штурм қилишга уринган.

Вилоят полицияси бошлиғи Абдул Раҳмон Саржанг дастлаб тинч бошланиб кейин полиция ходимлари тошбўрон қилинган намойишда бир мингга яқин одам иштирок этганини билдирди.

АҚШнинг Бағром базасида муқаддас Қуръон китоби нусхалари ёқиб юборилгани маълум бўлганидан кейин 21 февралда бошланган норозилик намойишларида шу кунгача камида 21 киши нобуд бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG