Линклар

Қозоғистон мухолифатнинг уч лидери қўлга олинди


Қозоғистонлик фаол Ризода Жакипбек, Олмаота, 2012 йил 25 феврал.

Қозоғистонлик фаол Ризода Жакипбек, Олмаота, 2012 йил 25 феврал.

Олмаота шаҳрида мингга яқин одам норозилик намойиши ўтказди.

Намойиш бошланишидан олдин полиция уч нафар мухолифат лидерининг уйида рейд ўтказди.

Азат партияси раисдошлари Булат Абилов, Жармахан Туяқбай ҳамда партия бош котиби Амиржан Косанов намойиш бошланишидан олдин ҳибсга олинди.

Хабарларга кўра, Олмаота шаҳри марказий майдонида полиция ходимлари намойиш иштирокчиларидан бир нечтасини судраб машиналарга чиқарган.

Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам кичикроқ митинглар ўтказилгани хабар қилинди.

Остона шаҳридаги митингда йигирмага яқин одам иштирок этди.

Қозоғистон мухолифати халқни 25 феврал куни мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари ўтказишга ва ҳукуматдан шу ой бошида қўлга олинган мухолифат аъзолари қўйиб юборилиши, адолатли сайловлар ўтказилиши, адолатли судлов ва сўз эркинлигини таъминлашни талаб қилишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG