Линклар

logo-print

Яманнинг янги президенти қасамёдга келтирилди


Яманнинг янги Президенти Обид Раббо Мансур Ҳадий.

Яманнинг янги Президенти Обид Раббо Мансур Ҳадий.

Яманнинг янги Президенти Обид Раббо Мансур Ҳадий мамлакат парламенти аъзолари олдида қасамёдга келтирилди.

У Яманни 33 йил бошқарган Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ўрнини эгаллади.

Солиҳнинг вице президенти бўлган Ҳадий шу ҳафтада ўтказилган сайловда президент лавозимига ягона номзод бўлган эди.

АҚШда тиббий муолажадан ўтган Али Абдуллоҳ Солиҳ 25 феврал куни Яманга қайтиб келди.

Солиҳ ўзига даҳлсизлик берилиши эвазига президент лавозимидан истеъфога чиққан.
XS
SM
MD
LG