Линклар

Ўзбекистон ва Туркия хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка келишиб олди


Туркиянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (TIKA) Туркия ва Ўзбекистон хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка келишиб олганини маълум қилди.

24 феврал куни эълон қилинган баёнотда 2011 йилда Ўзбекистон хавфсизлик ходимларига тўртта тренинг ўтказилгани ва Ўзбекистон буни юқори бахолагани маълум қилинган.

Ўзбекистон томони 2012 йилда ҳам шу каби тренинг ўтказилишини таклиф қилган.

Баёнотда Ўзбекистон хавфсизлик ходимларига тренинглар Туркиянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Туркия полицияси томонидан уюштирилиши билдирилган.

Туркиянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Туркия Бош вазири идораси ҳузурида 1992 йилда ташкил қилинган.

Бундан мақсад ташкилот лойиҳалари ва дастурлари орқали ривожланаётган давлатларга техник ёрдам кўрсатиш ҳамда улар билан иқтисодий, савдо, техника, маданият, маориф ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
XS
SM
MD
LG