Линклар

logo-print

С.Петербургда Путинга қаршилар, Москвада унинг тарафдорлари намойиш ўтказди


Москва шаҳридаги Путин тарафдорлари митинги, 2012 йил 25 феврал.

Москва шаҳридаги Путин тарафдорлари митинги, 2012 йил 25 феврал.

Санкт Петербург шаҳрида минглаб россияликлар келаси ҳафта ўтказиладиган сайловда президент этиб қайта сайланиши кутилаётган Владимир Путинга қарши намойиш ўтказдилар.

Намойишчилар шаҳарнинг марказий майдонида йиғилгунга қадар Путинга қарши шиорларни айтиб юриш қилдилар.

Кўчаларда полиция ходимлари кўп бўлишига қарамай, рухсат берилган намойишда ҳеч қим қўлга олинмади.

25 феврал куни Москванинг Пушкинская майдонида "Православ Россия Путин тарафдори" шиори остида митинг бўлиб ўтди.

2000 – 2008 йилларда икки муддатга Россия президенти бўлган Владимир Путин 4 март куни ўтказиладиган сайловда президентликка даъвогар бўлган тўрт рақибини осонлик билан мағлубиятга учратиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG