Линклар

Ямандаги портлашда камида 25 киши нобуд бўлди


Яман жанубида жойлашган Ал-Мукалла шаҳридаги президент саройи ташқарисида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида 25 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Худкуш шахс қўриқчилар тушлик қилаётган пайтда автомобилга ўрнатилган портловчи қурилмани ишга туширган.

Ҳужум учун масъулиятни Ал-Қоида гуруҳи ўз зиммасига олди.

Ундан олдин Яманнинг янги Президенти Обид Раббо Мансур Ҳадий мамлакат парламенти аъзолари олдида қасамёдга келтирилган эди.

У Яманни 33 йил бошқарган Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ўрнини эгаллади.

Айни пайтда АҚШда тиббий муолажадан ўтган Али Абдуллоҳ Солиҳ Яманга 25 феврал куни қайтиб келди.
XS
SM
MD
LG