Линклар

logo-print
Сурияда қуролли тўқнашувлар сўнгги кунларда авж олганига қарамай, мамлакат янги конституцияси бўйича референдум ўтказилмоқда.

Суриялик ҳуқуқ фаоллари ва хориждаги мухолифат вакилларига кўра, шанба кунги тўқнашувларда ўнлаб одам қурбон бўлган.

Янги конституцияда қарийб ярим асрдан бери илк бор бир партиявий бошқарувга чек қўйилган.

Сурия мухолифати ва қатор хориж ҳукуматлари референдум мамлакат армияси қисмлари билан президент Башар Ал-Ассад режимига қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчилар ўртасидаги тўқнашувлар шиддатли тус олган бир пайтда ўтказилаётганини кескин танқид қилмоқда.

Сайлов участкалари 12 соат очиқ бўлиб, Тошкент вақти билан соат 22:00да ёпилади.
XS
SM
MD
LG