Линклар

Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) имтиёзли кредити ҳисобига Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Койташ” сув иншооти, шунингдек, Зафаробод ва Арнасой туманларидаги сув таъминоти тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бошланиши режаланган.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, қарзнинг 5,7 миллион доллари машина ва бошқа ускуналар сотиб олишга, 19 миллион доллари қурилиш ишларига сарфланиши мўлжалланган.

Лойиҳа доирасида 55 километрлик ичимлик суви қувурларини реконструкция қилиш ва 33 километр узунликда янги қувурлар ётқизиш мўлжалланган.

Лойиҳа 2016 йилга қадар тўлиқ амалга оширилиши режаланган.

ОТБ тўртта лойиҳани амалга ошириш учун шу ой Ўзбекистонга 508 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратган эди.

ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистонда ОТБ томонидан умумий қиймати 8,6 миллиард АҚШ долларига тенг 35 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG