Линклар

Россия бўйлаб норозилик акциялари ўтказилди


Москвадаги "Оқ халқа" акцияси иштирокчилари.

Москвадаги "Оқ халқа" акцияси иштирокчилари.

Россиянинг қатор шаҳарларида “Адолатли сайловлар” кампанияси доирасида қатор акциялар ўтказилди.

Самара шаҳрида бир неча юз одам маҳаллий маъмурият биноси олдида норозилик намойиши ўтказди.

Томск шаҳрида "Путинсиз Россия" шиори остида уюштирилган юришда қарийб бир минг одам қатнашди.

Шу каби тадбирлар Челябинск, Архангелск, Барнаул, Кемерово, Ижевске, Новосибирск, Ростове-на-Дону, Красноярск шаҳарларида бўлиб ўтди.

Москванинг Инқилоб майдонида эса “Сиёсий қишни кузатиш” номи остида акция уюштирилди.

Тадбир бўлаётган майдонда полиция кучлари навбатчилик қилди.

Ички ишлар вазирлиги ходимлари метродан Инқилоб майдонига чиқиш жойини ёпиб қўйди.

Баъзи хабарларга кўра, аввалдан келишилмаган табдир қатнашчиларидан бир неча киши ҳибсга олинган.

Давлат Думаси депутати Иля Пономарёв Твиттер орқали: “Қўғирчоқ ва бензин кўтариб олган уч фаол ушланди. Полиция бошқаларга тегмади”, деб ёзди.
XS
SM
MD
LG