Линклар

Непаллик 72 яшар Чандра Бахадур Данги дунёдаги энг бўйи паст одам сифатида расман тан олинди.

26 феврал куни ўтказилган расмий маросимда Гиннес рекордлар китоби вакиллари Дангининг бўйи 54 сантиметр эканини қайд қилдилар.

Данги Непал пойтахти Катмандудан 400 километр узоқликда жойлашган чекка қишлоқда яшайди.

Унинг бешта ака-укаси бўлиб, уларнинг бўйи оддий одамларникидек.

Гиннес рекордлар китоби дунёдаги бўйи энг паст ва баланд одамларни 57 йилдан бери қайд қилиб келади.
XS
SM
MD
LG