Линклар

Озарбайжон пойтахти Бокуда якшанба куни тахминан 50 минг одам юриш қилиб Озарбайжон ва Арманистон кучлари ўртасида Тоғли Қорабоғ хусусида уруш бошланганининг 20 йиллигини хотирлади.

Озарбайжон ҳукуматига кўра, 1992 йилда арман кучлари Хўжали қишлоғига ҳужум қилгани оқибатида 613 киши ўлган. Боку буни “геноцид” деб атаган.

Ереван расмийлари эса бу иддаони кескин рад қилиб келмоқда.

Туркияда ҳам минглаб турклар Қорабоғ урушини хотирлаб намойиш ўтказди.

Хабарларга кўра, Истанбул шаҳридаги 20 мингдан 50 минггача одам қатнашган намойишда Туркия Ички ишлар вазири Идрис Саҳин миллатчилик руҳида нутқ сўзлаган.

Озарбайжон Арманистон босиб олган Тоғли Қорабоғни қайтариб олиш учун куч қўллашга бир неча бор тахдид қилган.

Томонлар ўртасида шу пайтгача олиб борилган музокаралар натижасиз тугаган.
XS
SM
MD
LG