Линклар

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Мисрга, Миллий терма жамоаси эса ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди.

Дубайда Миср олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса Чонгжу шаҳридаги “WorldCup" стадионида Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини 2:4 ҳисобида ютқазди.

26 февраль куни жамоа Сеулдан Нагояга жўнаб кетади, у ерда 29 февраль куни Япония терма жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтади.

Япония билан учрашув 2014 йилги Жаҳон чемпионати учинчи якуний саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG