Линклар

Покистоннинг Абботобод шаҳрида умрининг охирги йилларини яшаган "Ал-Қоида" раҳбари Усама бин Ладиннинг уйи бузилмоқда.

Ўтган йил май ойида АҚШ махсус кучларининг рейди пайти Усама бин Ладин ушбу уйда ўлдирилган, ўшандан бери ҳовли кучли қўриқланиб келинаётган эди.

Покистон расмийлари нега бинони бузишга қарор қилингани сабабини тушунтирмаганлар.

Усама бин Ладин уйига яқин яшайдиган одамларнинг гап-сўзларига кўра, расмийлар бу жойнинг мақбара ёки зиёрат жойига айланишини хоҳламаяптилар.
XS
SM
MD
LG