Линклар

АҚШда президентликка даъвогарлик қилаётган тўрт республикачи номзоддан уч нафари президент Барак Обамани Афғонистонда Қуръон ёқилиши учун кечирим сўрагани учун танқид қилди.

Президентликка номзодлар Митт Ромни ва Нют Гингрич Обаманинг кечирим сўраши ҳато бўлганини айтишган.

Республикачи номзодлардан яна бири Рик Санторум эса президент Барак Обама эмас, аслида афғон раҳбари Ҳамид Карзай ва афғон халқи америкалик аскарлар ўлдирилгани учун кечирим сўраши керак эди, деб таъкидлаган.

Якшанба куни CNN мухбири билан суҳбатда Санторум Қобулда икки АҚШ аскарининг ўлдирилиши аслида ҳақиқий жиноятдир, Қуръоннинг ёқилиши эмас, деб қайд этган.

Афғонистонда Америка базасида ўтган хафта Қуръони Каримнинг ёқилиши мамлакат бўйлаб норозиликларга сабаб бўлди.

Олти кун мобайнидаги зўравонликларга айланиб кетган норозилик намойишлари 30 дан ортиқ инсон умрига зомин бўлган, улар орасида икки АҚШ аскари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG