Линклар

Гётеборг шаҳрининг "Ландветтер" аэропортини полиция шубҳали сумка боис қисқа муддатга ёпиб туришга мажбур бўлди.

Якшанба куни юкларни текшириш залида сумкалардан бири аэропорт ходимларида шубҳа уйғотган.

Уни ичидаги ашёлар зарарли эмаслигини аниқлаш ва шу сумка эгасини топиш учун полиция аэропортни уч соатга ёпган.

Swedavia ширкати вакилларига кўра, учоқ парвозлари кечиктирилганидан икки минг йўловчи манзилларига вақтида бораолмади.

Швециянинг иккинчи йирик аэропорти саналган "Ландветтер" аэропортидан кунига юзта правоз амалга оширилади.
XS
SM
MD
LG