Линклар

logo-print
Сурия расмийлари янги конституция бўйича миллий референдумда сайловчиларнинг фаоллиги юқори бўлганини билдирди.

Янги конституция бўйича яқин уч ой мобайнида кўп партияли парламент учун сайлов бўлиб ўтиши керак.

Сурия мухолифати эса овоз беришни майнабозчилик деб атаб уни рад этган. Улар президент Башар ал Ассаднинг истеъфосини талаб қилмоқдалар.

Мухолифат фаолларига кўра, референдум бўлаётган куни Суриянинг турли ҳудудларида рўй берган тўқнашувда 30дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Президент Башар ал-Ассад бошқарувига қарши 11 ойдан буён давом этаётган зўравонликлар натижасида етти мингдан ортиқ одам нобуд бўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG