Линклар

logo-print
Россиянинг 1-каналида берилган хабарга кўра, Россия ва Украина махсус хизматлари Бош вазир Владимир Путинга қарши қаратилган суиқасдга уринишнинг олдини олган.

4 март президентлик сайловларидан сўнг бу режани амалга оширишга ҳозирлик кўраётган гуруҳ эса ҳибсга олинган.

Расмий телевидениеда икки шахснинг бу ҳақда чечен жанггарилари етакчиси Доку Умаровдан кўрсатма олганига иқрор бўлгани акс этган видео намойиш қилинди.

Гумон қилинган шахслар Украинанинг Одесса шаҳрида ҳибсга олингани айтилмоқда.

Улардан 3 нафари Саудия Арабистонидан Туркия орқали Украинага келган.

Путиннинг матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков бу хабарларни ИТАР-ТААС агентлиги билан суҳбатда тасдиқлади. Аммо, изоҳ беришдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG