Линклар

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган ҳафтада "Сурия дўстлари гуруҳи" шиори остида ўтган халқаро учрашувни "бир ёқлама", деб танқид қилди.

60 дан ортиқ давлат, жумладан, Араб давлатлари, ЕИ ва АҚШ расмийлари иштирокида жума куни Тунисда ўтган учрашувда Россия томони иштирок этгани йўқ.

Учрашувда Сурия президенти Башар ал-Ассад режими унга қарши намойишларни қонли бостираётгани учун танқид қилинди.

Душанба куни Москвада баёнот берган Сергей Лавров ушбу учрашув "очиқ-ошкора тарзда бир ёқлама" бўлгани ва Суриядаги сиёсий вазиятни ўнглашга ёрдам бера олмаслиги ҳақида сўзлади.

Россиядан ташқари, Хитой ва Эрон ушбу учрашувда қатнашишдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG