Линклар

logo-print
Ўзбекистонликлар шу йилнинг 1 мартидан 21 апрелигача Саудия Арабистонидаги мусулмонларнинг муқаддас қадамжоларида бўлиб, Умра ибодатини адо этиб қайтиши кутилмоқда.

Бу ҳақда маълум қилган Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматига кўра, баҳорги мавсумда Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварага 4000 га яқин ўзбекистонликнинг ташриф буюриши кўзда тутилган.

“Саудия Арабистонидаги об-ҳаво шароити ва миллий зеҳниятимиздан келиб чиққан ҳолда, бу мавсумда зиёратга катта ва кекса ёшдаги фуқароларимизнинг боришлари маъқул кўрилди”, дея хабар қилади қўмита матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, шу кунларда Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида зиёратчиларга бошчилик қилувчи гуруҳ раҳбарлари учун ўқув курслари ташкил қилинган бўлиб, уларни Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари диний бошқармаси вакиллари ўтказмоқдалар.

Ҳар бири 50 кишига бошчилик қиладиган гуруҳ раҳбарлари бу семинарларда Умра ибодатини қандай амалга ошириш бўйича назарий ва амалий билим олганларидан сўнг улар тест синовлари топшириши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG