Линклар

logo-print

Толиблар хориж ҳарбийлари сувини заҳарлаганини айтмоқда


Толиблар ўз жанггариларидан бири Афғонистон шарқидаги хориж ҳарбий базаси озиқ-овқат ва сув заҳирасини заҳарлагани ҳақида баёнот берди.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар матбуот вакили сержант Николас Коннерга кўра, Нангарҳор вилоятидаги ҳарбий база озиқ-овқат заҳираси заҳарлагани аниқланганидан сўнг махсус текширув бошланган.

Аммо, Толибларнинг бундан 5 АҚШ аскари ўлгани ҳақидаги иддаосини АҚШ ҳарбийси рад этди.

Ҳарбий базадаги озиқ-овқат заҳираси заҳарланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабар Кобулда Қуръон нусхалари ёқилганига қарши қонли намойишлар бўлганидан бир кун ўтиб тарқалган эди.
XS
SM
MD
LG