Линклар

Яман президент Али Абдуллоҳ Солиҳ расман президентликдан воз кечиб, 30 йилдан ортиқ ўз қўлида сақлаб келган ваколатни собиқ вице-президентга топширди.

Душанба куни Санаадаги президенлик саройида бўлган маросимда ўтган ҳафтада президентликка сайланган Обид Раббо Мансур Ҳадий бошқарув ваколатларини расман қабул қилиб олди.

У Яманда ўтган ҳафта бўлган президентлик сайловида ушбу лавозимга даъвогарлик қилган ягона номзод бўлди.

Али Абдуллоҳ Солиҳ эса Яманни 33 йилдан буён бошқариб келаётган эди. У ҳокимиятни ўз ихтиёри билан топшириш эвазига жиноий жавобгарликка тортилмаслик бўйича кафолат талаб қилди ва унинг талаби қондирилди.

АҚШдаги тиббий муолажадан сўнг 25 феврал куни Яманга қайтган ва ҳокимиятдан кетган Солиҳ ўтган йилги "араб баҳори" исёнлари ортидан ҳокимиятдан кеткизилган тўртинчи араб давлати раҳбаридир.
XS
SM
MD
LG