Линклар

Марғилонлик 28 яшар Толибжон Эсонов яқинлари Россияга ишлашга кетган бу йигитнинг Ўзбекистонда қидирувда экани эълон қилингач¸ йўқолиб қолганини айтмоқда.

“Ўзбекистонда қидирувга берилган укамнинг 17 кундан бери дараги йўқ”

“Эркин микрофон”га Марғилондан боғланган Тоҳиржоннинг айтишича, унинг укаси, 28 яшар Толибжон Эсоновнинг мана 17 кундирки дараги йўқ.

- Укам Эсонов Толибжон. 1984 йилда туғилган. Россияда Нижний Новгородда ишлаб юрарди. Шаурмахонада повар бўлиб ишларди. Ўтган йил келиб ëнидаги болалар билан, улар алоҳида ишлашади, квартира битта экан, маҳалладаги болалар, уларнинг ҳаммаси келган пайтда ушлаб олиб кириб қўйди. Эшитишим бўйича¸ уларнинг квартирасида битта шунақа одам яшаган экан.

Озодлик: Қанақа одам?

- Террористми, ваҳҳобийми бир нарса одам. Энди намозхон одамми ўша. Ўртоқларига 5 йилдан бериб юборди ўтган йили. Битта квартирада укам ҳам яшаган эканда. Ҳеч ким сўрагани ҳам йўқ, бошқа ҳам қилмади.

Озодлик: Бултур укангиз Ўзбекистонга қайтганда, уни ҳам олиб кирганми?

- У келгани йўқ эди. Тўйимдан кейин ака-ука бориб бирга ишлаганмиз. Мен келдим. 2009 йилда у келди. Мен уйландим. Уйларнинг чаласи бор эди. Ўшандан бери бу ëққа келгани йўқ у.

Озодлик: Кейин нима бўлди?

- Янги йил куни кўчага чиқсам, болалар “Укангни телевизорда чиқарди” деяпти.

Озодлик: Бу йил янги йилда-а?

- Ҳа. Ўшанда билдик. Аям телефон қилиб “Нима бўлди ўғлим? Нима қилган эдинг?” деса, “Ая¸ мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Ўзим ҳам билмаяпман, тушунмаяпман нимага бунақа қилишаяпти мени” деди.

Озодлик: Демак, укангизнинг қидирувда эканлигини телевизордан билдинглар.

- Ҳа. Бизнинг уйимизга ҳозиргача ҳеч қанақа одам сўраб келгани йўқ. Кейин 17 кун олдин у ëқда ушлаб олиб кириб кетишибди.

Озодлик: Қаерда? Нижний Новгороддами?

- Ҳа. Ҳозир қаерда, нима қилаяпти билмаяпмиз.

Озодлик: Нижний Новгородда уйидан ким олиб чиқиб кетибди?

- Милициялар йўлда ушлашибди.

Озодлик: Милициялар ушлаб олиб кетганини ким кўрибди?

- Ўша ерда битта бола бор эди. У келди. Ўша айтди. Буни эртасига қўйиб юборибди.

Озодлик: Сизлар нима деб ўйлаяпсизлар, кимдан гумон қилаяпсизлар?

- Биз ўшани билмаяпмизда, дейди марғилонлик Тоҳиржон.


“Ёнмаган чироқ учун бўйнимизга қарз илишди, ойлигимизни ололмаяпмиз”¸

деб арз қилди чироқчилик ўқитувчи аёл.

- Мен Чироқчидан ўқитувчи.

Озодлик: Исмингиз нима?

- Адолат опа.

Озодлик: Қайси мактабда ишлайсиз?

- 34.

Озодлик: Нима гап бор?

- Бизлар ўқитувчилар уч ойдан бери ойлик ололмай ўтирибмиз. Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ойлик олмаслигимизнинг сабаби Чироқчи тумани токдан 27 миллион қарз экан. Ана энди бюджетда ишловчиларнинг ҳаммасига ноҳақдан, шу бюджетда ишлайдиган ўқитувчи, доктор ҳаммасига бўлиб ëзиб ташлаган. Ана энди унинг ҳисобидан бизлар ойлик ололмай ўтирибмиз.

Озодлик: Неча пул ойлик олишингиз керак сиз?

- 250 минг. Ҳар ойликдан олиб қолади. Шу кеча кундузда ҳам ҳафтада бир, уч кунда бир соатдан ëнади, бошқа пайтда йўқ. Лекин ойликдан олиб қолади. Шунинг ҳисобига пул ололмай ўтирибмиз.

Озодлик: Сиз нимадан дарс берасиз?

- Меҳнатдан.

Озодлик: Ойилигимизни беринг, деб ўқитувчилар районогами, бошқа бир идорагами бордингларми?

- Ҳеч қаëқ индамайди. Фақат бизларнинг бўйнимизга ноҳақдан қарз ëзилган. Шу қарзни тўласанглар, оласизлар деб бермай ўтирибди. Баъзи ўқитувчиларга 700-800 минг, 1-1,5-2 миллиондан қарздорлик илиб ташлаган. Одамлар қаерга боришни, кимга мурожаат қилишни билмайди.

Озодлик: Шахсан сизнинг газдан, светдан қарзингиз борми?

- Газ умуман йўқ. Газни биз билмаймиз. 800 минг ëзган менга ҳам.

Озодлик: Ўзи қарзингиз қанча?

- Айтаяпманку менинг ойлигимдан ҳамиша олиб қолади. Ана энди қарздорликни бўлиб ëзган деяпманку одамларга. Ҳеч ким тингламайди. Тўлашимиз керак экан. Шу бедодликни сизга айтмоқчи эдимда, дейди чироқчилик ўқитувчи Адолат опа.

“Мен билан ишлайдиганларнинг ҳаммаси қарши, лекин мен Путинга овоз бераман”

“Эркин микрофон”га скайп орқали боғланган Россия фуқароси, таги ўзбекистонлик йигит шу кунда бутун россияликлар учун долзарб мавзуда – 4 март куни ўтадиган Россия президенти сайлови тўғрисида ўз фикрларини ўртоқлашди.




****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG