Линклар

Марғилонлик 28 яшар Толибжон Эсонов яқинлари Россияга ишлашга кетган бу йигитнинг Ўзбекистонда қидирувда экани эълон қилингач¸ йўқолиб қолганини айтмоқда.

Марғилондан қўнғироқ қилган Тоҳиржоннинг айтишича, унинг укаси, 28 яшар Толибжон Эсоновнинг мана 17 кундирки дараги йўқ.

- Укам Эсонов Толибжон. 1984 йилда туғилган. Россияда Нижний Новгородда ишлаб юрарди. Шаурмахонада повар бўлиб ишларди. Ўтган йил келиб ëнидаги болалар билан, улар алоҳида ишлашади, квартира битта экан, маҳалладаги болалар, уларнинг ҳаммаси келган пайтда ушлаб олиб кириб қўйди. Эшитишим бўйича¸ уларнинг квартирасида битта шунақа одам яшаган экан.

Озодлик: Қанақа одам?

- Террористми, ваҳҳобийми бир нарса одам. Энди намозхон одамми ўша. Ўртоқларига 5 йилдан бериб юборди ўтган йили. Битта квартирада укам ҳам яшаган эканда. Ҳеч ким сўрагани ҳам йўқ, бошқа ҳам қилмади.

Озодлик: Бултур укангиз Ўзбекистонга қайтганда, уни ҳам олиб кирганми?

- У келгани йўқ эди. Тўйимдан кейин ака-ука бориб бирга ишлаганмиз. Мен келдим. 2009 йилда у келди. Мен уйландим. Уйларнинг чаласи бор эди. Ўшандан бери бу ëққа келгани йўқ у.

Озодлик: Кейин нима бўлди?

- Янги йил куни кўчага чиқсам, болалар “Укангни телевизорда чиқарди” деяпти.

Озодлик: Бу йил янги йилда-а?

- Ҳа. Ўшанда билдик. Аям телефон қилиб “Нима бўлди ўғлим? Нима қилган эдинг?” деса, “Ая¸ мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Ўзим ҳам билмаяпман, тушунмаяпман нимага бунақа қилишаяпти мени” деди.

Озодлик: Демак, укангизнинг қидирувда эканлигини телевизордан билдинглар.

- Ҳа. Бизнинг уйимизга ҳозиргача ҳеч қанақа одам сўраб келгани йўқ. Кейин 17 кун олдин у ëқда ушлаб олиб кириб кетишибди.

Озодлик: Қаерда? Нижний Новгороддами?

- Ҳа. Ҳозир қаерда, нима қилаяпти билмаяпмиз.

Озодлик: Нижний Новгородда уйидан ким олиб чиқиб кетибди?

- Милициялар йўлда ушлашибди.

Озодлик: Милициялар ушлаб олиб кетганини ким кўрибди?

- Ўша ерда битта бола бор эди. У келди. Ўша айтди. Буни эртасига қўйиб юборибди.

Озодлик: Сизлар нима деб ўйлаяпсизлар, кимдан гумон қилаяпсизлар?

- Биз ўшани билмаяпмизда, дейди марғилонлик Тоҳиржон.
XS
SM
MD
LG