Линклар

Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти эълон этган ҳисоботда келтирилишича, Эронда ўтган йили 600дан ортиқ одам қатл этилган.

Бу рақам 2010 йилдагига қараганда икки баравар кўпдир. Ташкилот 2010 йилда 253 одам қатл этилгани ҳақда билдирганди.

Лекин, Халқаро Амнистия ташкилоти билан ҳамкорлик қилувчи эронлик тадқиқотчи Элиз Ауэрбахнинг ишонишича ўтган йили Эронда қатл этилганлар сони келтирилган рақамдан анча кўп бўлиши мумкин.

Эрон қатллар сони бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллаши айтилади.
XS
SM
MD
LG