Линклар

Европа Иттифоқи раҳбарияти Украина собиқ ички ишлар вазири Юрий Луценкони тўрт йилга қамаш ҳақидаги Киев суди қарорини танқид қилди.

Луценко давлат мулкини ўғирлаш ва ҳизмат лавозимини суистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Собиқ вазир ҳимоячилари суд ҳукми юзасидан юқори инстанцияга арз қилишларини билдирганлар.

“Европа Иттифоқи Луценко, собиқ бош вазир Юлия Тимошенко ҳамда бошқа собиқ амалдорлар устидан апелляция тартибидаги жараёнларни яқиндан кузатади”, - деди ЕИ вакили Майя Косянчич.

Юрий Луценко собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг яқин сафдошларидан биридир. Собиқ вазир ўзига қўйилган барча айбловни рад этиб, булар ортида сиёсий сабаблар туришини айтди.
XS
SM
MD
LG