Линклар

Халқаро Амнистия ташкилоти Эронда 2011 йилда қатл қилингани айтилаётган одамлар сони 2010 йилга нисбатан икки баробардан кўпроқ эканини маълум қилди.

Халқаро Амнистия чиқарган ҳисоботда Эрондан маълумотлар олиш қийинлиги боис бу мамлакатда қанча одам қатл қилинганини аниқ айтиш қийин экани билдирилган.

Халқаро ташкилотга кўра, 2011 йил давомида Эрон матбуоти 600 та олий жазо ижро этилганини хабар қилган.

2010 йилда эса Эронда 253 та олий жазо ижро этилгани ошкор қилинган.

Халқаро Амнистия ҳисоботида, Эронда олий жазо ижросининг кўпайгани “халқ орасида қўрқув ҳиссини ёйиш ва норозиликларни тўхтатиш стратегияси бўлиши мумкинлиги” билдирилган.
XS
SM
MD
LG