Линклар

47 давлат аъзо бўлган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашнинг Сурияда 11 ойдан бери давом этаётган оммавий намойишлар ҳукумат кучлари томонидан шавқатсиз бостирилаётганини қораловчи резолюцияни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Сурия, Россия ва Эрон резолюция лойиҳасига қарши овоз беришини билдирган.

Айни пайтда, мухолифат фаоллари Сурия армияси кучлари Ҳомс шаҳрининг исёнчилар назоратида бўлган Баба Амр мавзесига 28 феврал куни бостириб киргани ва шаҳарни артиллериядан ўққа тутишни давом этаётганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, Баба Амрда яраланган Франциянинг Le Figaro нашри мухбири Эдит Бавиер ва Британиянинг Sunday Times газетаси фотомухбири Пол Конвой Ҳомс шаҳридан Ливанга яширинча эвакуация қилинган.
XS
SM
MD
LG