Линклар

logo-print
Япониянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Қарши-Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш лойиҳаси учун 18 миллиард 76 миллион йен, тахминан 225 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратди.

UzDaily.uz Интернет нашри хабарига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ва JICA расмийлари шартномани 27 феврал куни Тошкентда имзолаган.

Лойиҳадан мақсад Қарши-Термиз темир йўл участкасида ташиш имкониятини оширишдан иборат.

Қарши-Термиз участкаси Япониянинг молиявий кўмагида қурилган Тошгузар-Қумқўрғон янги темир йўл линиясини ҳам ўз ичига олади.

Мазкур линия қурилиши учун Япония 2004 йилда Ўзбекистонга тахминан 150 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган.
XS
SM
MD
LG