Линклар

Афғонистонда қўшни Покистон ва Эрон фойдасига жосуслик қилганликда гумонланган тўрт расмий қўлга олинди.

Афғонистон Миллий хавфсизлик агентлиги матбуот котиби Лутфилла Машъал улар “ишончли далиллар” билан ҳибсга олинганини билдирди.

Машъал воқеа ҳақда қўшимча маълумот беришдан бош тортди.

Афғонистон разведка хизматидаги ўз исми ошкор этилмаслигини сўраган манъбанинг мухбирларга айтишича, Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё бўлимидаги юқори лавозимли расмий Покистон ҳарбий разведкасига маълумотлар бериб келганликда айбланмоқда.

Жосусликда гумон қилинган ҳукуматнинг бошқа уч расмийси Нангархор, Фараҳ ва Хирот вилоятларида қўлга олинган.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги бир ойча олдин бўлгани айтилаётган бу воқеаларга шу пайтгача изоҳ бермади.
XS
SM
MD
LG