Линклар

Ўзбекистон Японияга қарши майдонга тушади


Ўзбекистон миллий терма жамоси

Ўзбекистон миллий терма жамоси

2014 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи ўйинлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Японияга қарши майдонга тушади.

Беллашув Нагоя шаҳрида бўлади. Таъкидлаш жоиз Ўзбекистон ҳам Япония ҳам кейинги босқич саралаш ўйинларига муддатидан олдин йўлланмани қўлга киритиб бўлишган.

Аммо, FIFA яқинда Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар ўйинчисини тожикистонлик рақибларига қарши сўнгги учрашувларидан келиб чиқиб жазолаган эди.

Улар орасида жамоа сардори Сервер Жепаров, Шавкатжон Муллажонов, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев ва Вагиз Галиулинлар бор.

FIFA қарорига кўра, бу беш футболчи халқаро ташкилотга жарима тўлаш билан бирга, эрта ва тўртинчи саралаш босқич беллашувларининг биринчи тур учрашувида майдонга туша олишмайди.

Ўзбекистон жазо чорасини қайта кўриб чиқишни сўраган, аммо аппелляция мактуби FIFA томонидан рад этилган.
XS
SM
MD
LG