Линклар

Франция президенти Николя Саркози айни пайтда арманилар қатлиоми фактини инкор этувчиларни жавобгарликка тортиш кўзда тутилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга киришган.

Кеча Франция Конституциявий кенгаши биринчи жаҳон уруши даврида Усмонийлар Туркияси томонидан арманилар қирғин қилинганлигини рад қилиш жиноят эканлиги ва бунинг учун жавобгарликка тортиш ҳақидаги қонунни аксилконституциявий деб топган эди.

Франция Конституциявий кенгаши рад этган қонун лойиҳасига биноан, арманилар қатлиомини омма олдида рад қилганларга бир йилгача қамоқ жазоси ёки 45 минг еврогача жарима белгилаш кўзда тутилган эди.

Жаҳондаги 20 га яқин давлат, жумладан, Франция ҳам 1915 йилги ҳодисаларни арманилар қатлиоми деб расман тан олган.

Арманилар қирғин қилинганлигини рад қилишни жиноят даражасига кўтарувчи қонуннинг парламент мухокамасига қўйилиши президент Николя Саркозининг сайловолди кампанияси сифатида кўрилади.
XS
SM
MD
LG