Линклар

Ўзбекистонлик фаоллар 2 март куни Стокҳолмда Швеция парламенти биноси олдида, таниқли ўзбек имоми Обид қори Назаров ҳаётига қилинган суиқасдга норозилик билдириб пикет ўтказилишини билдиришди.

Намойиш жума куни эрталаб Стокҳолмдаги Риксдаг - парламент биноси олдида бўлади.

- Пикет ўтказиш учун Швеция полициясидан рухсатни бугун олдик, - деди Швецияда яшайдиган ўзбек қочқинларидан бири.

Унинг айтишича, акциядан мақсад, Швеция ва европалик сиёсатчилар эътиборини Обид қорига қилинган суиқасд ва ўзбек қочқинларининг ҳимоясизлигига қаратишдир.

22 феврал куни ўзбек имоми Назаров Швециянинг шимолий провинциясида номаълум шахс тарафидан отиб кетилган эди. Имомнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG