Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Америка ҳарбийларининг Афғонистондаги амалиётлари битмас-туганмас эмаслиги ва Барак Обама маъмуриятининг бу давлатдан 2014 йилга қадар қўшинларни олиб чиқиш режаси ҳануз кун тартибида турганини яна бир бор таъкидлади.

Сешанба куни АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар бўйича қўмитаси ҳузурида департамент бюжети ҳақида сўзлаган Клинтон Америка ва НАТО ҳарбийлари мамлакатда тинчликни сақлаш учун сезиларли ишларни амалга оширгани ва шу бу билан АҚШга нисбатан хавфни озайтирганини айтди.

Шунингдек, Сурия ҳақида тўхталган Клинтон хоним Башар ал-Ассад режимининг ўз халқига нисбатан зўравонлигини қоралади ва буни уруш жиноятига тенглаштирди.

Ливия ҳақида тўхтала туриб эса у АҚШ маъмурияти айни дамда янги фуқаролик ҳукумати билан Муаммар Қаддафий ҳукмронлиги даврида путуридан кетган давлатни қайта тиклаш ишларида ҳамкорлик қилаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG