Линклар

АҚШ президентлигига республикачилардан номзод Митт Ромней Мичиган штатида ўтган дастлабки сайловларда ғалабага яқинлади.

Сайлов участкаларининг 80 фоизида берилган овозларни санаш орқали олинган дастлабки натижаларга кўра, Ромнейга сайловчиларнинг 41 фоизи овоз берган.

Ромнейнинг рақиби Рик Санториумга берилган овозлар эса 37 фоизни кўрсатмоқда.

Мичиган Ромнейнинг она шаҳридир. Унинг отаси бу штатда губернатор бўлган ва бу штатда ғалаба унда амалдаги президент Барак Обамага шу йил охирида бўладиган президентлик сайловларида рақиблик қилиш имкони ҳануз сақланаётганини кўрсатади.

Шу вақтгача республикачи номзодлар орасида Митт Ромней етакчилик қилаётган, аммо Колорадо, Миннесота ва Миссури штатларидаги ғалаба Рик Санториумда кетганидан сўнг унинг тарафдорлари шашти бироз сусайган эди.

Олдинда яна 10 штатда бўладиган дастлабки сайловлар бор ва буларнинг натижаси ноябрда бўладиган президентлик сайлови иштирокчиларини белгилаб беради.
XS
SM
MD
LG