Линклар

Каримов Ҳаммондни қабул қилди


Британия Мудофаа вазири Филипп Ҳаммонд.

Британия Мудофаа вазири Филипп Ҳаммонд.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 28 феврал куни Британия Мудофаа вазири Филипп Ҳаммондни қабул қилди.

ЎзА агентлиги тарқатган расмий хабарда айтилишича, учрашувда икки томонлама муносабатлар, жумладан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Марказий Осиё мамлакатларига сафар қилаётган Филипп Ҳаммонд Тошкентга 27 феврал куни келди. Британия матбуотига кўра, Ҳаммонд сафаридан асосий мақсад Афғонистондаги инглиз қўшинларини олиб чиқишда Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудидан транзит мақсадида фойдаланиш борасидаги келишувга эришишдир.

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Озодликка мазкур масала бўйича келишув имзоланганини тасдиқлади.

Ўзбекистондан аввал Қозоғистонда бўлган Британия мудофаа вазири президент Нурсултон Назарбоев билан ҳам учрашиб, бу масалани келишиб олгани айтилмоқда.

Ҳозирда Афғонистондаги НАТО қўшинларига етказилаётган юкларнинг қарийб 80 фоизи Болтиқ бўйидан бошланиб Россия ва Марказий Осиё давлатларидан ўтадиган Шимолий таъминот тармоғи орқали ўтади.

НАТО Афғонистондаги қўшинларини 2014 йилга қадар олиб чиқишини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG