Линклар

1 мартдан Тошкент, Наманган, Андижон вилоятларидаги ўзбекистонлик мобил телефони фойдаланувчилари телефон орқали электр энергияси учун ҳақ тўлашни бошлаши мумкин.

Бу вилоятлар аҳли Ўзбекэнерго Давлат акциядорлик компанияси томонидан тақдим қилинган янги "Электрҳисоб" номли махсус дастур ёрдамида телефон, тижорат банклари тўлов тизимлари, Paynet ва пластик карточкалар орқали энергия учун тўловни амалга ошириши мумкин.

Бу ҳақда бир қатор ярим расмий ўзбек сайтлари хабарига кўра, бундай тизим 2012 йилнинг биринчи олти ойи якунидан бутун республика бўйлаб ишга тушади.

Мобил телефон орқали тўловни амалга ошириш учун абонент унинг электрон имзоси юклатилган махсус "SMS-Тўлов" дастурини ўз банки ёрдамида телефонига ўрнатиши лозим.

Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекэнерго Давлат акциядорлик компанияси расмий сайтида "шахсий кабинет" деб аталувчи саҳифани очиб, у ердан ўз тўловлари балансини кузатиб бориш имкони ҳам тақдим қилинмоқда.

Фойдаланувчи онлайн тарзда испектор билан маслаҳатлашиши, усталарни буюртма қилиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG