Линклар

logo-print
Белорус Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ўз элчиларини чақириб олиш орқали мавжуд вазиятни кескинлаштирганликда айблади.

Минск раҳбариятининг Полша ва ЕИ элчисига мамлакатдан чиқиб кетишни тавсия қилгани ортидан бу давлатдаги иттифоққа аъзо 27 давлат элчиларини чақириб олиш қарори эълон қилинган эди.

Белорус Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Андрей Савиних сешанба куни ЕИ мулозими Катрин Аштон томонидан элчиларни чақириб олиш ҳақида эълон қилинган баёнотни "бош берк кўчага кириш", деб танқид қилди.

Шунингдек, у ЕИнинг Минскка нисбатан "қўрқитиш сиёсати"ни олиб боришига йўл қўйилмаслигини ҳам айтди.

Сешанба куни иттифоқ расмийлари Белорус режимига яқин шахсларга нисбатан жазо чораси сифатида тузилган қора рўйхатдаги номларни 21 кишига узайтирган ва бунинг ортидан Минск хориж эчиларига чиқиб кетишни тавсия қилган эди.
XS
SM
MD
LG