Линклар

logo-print
Миср ҳукумати хорижий нодавлат ташкилотлари фаолларининг мамлакатдан чиқишларига қўйилган тақиқни олиб ташлади.

Бу ҳақда Миср Адлия вазирлиги расмийлари чоршанба куни маълум қилди.

Миср маҳкамаси хорийжий жамғармалардан молиявий ёрдам оладиган 43 нафар нодавлат ташкилоти ҳодимлари ишини кўриб чиқаётган эди.

Четдан ноқонуний маблағ олганликда айбланаётганлар орасида 16 нафар АҚШ фуқароси ҳам бор.

Миср ҳокимиятини назорат қилувчи ҳарбийлар бу каби ташкилотлар қандай молиялаштилишини суриштиришини таъкидлаб, хориж давлатларининг мамлакат ички ишларига аралашишига йўл қўймасликларини баён қилишган.

Мисрдаги инсон ҳуқуқлари ва демократия ғояларини тарғиб қилувчи 17 та ташкилот сиқувга олингани Қоҳира ва Вашингтон ўртасида муносабатларни ёмомонлаштирганди.

Қўшма Штатлар мазкур холат Қоҳирага ҳар йили бериладиган бир ярим миллиард долларлик ёрдамларга таъсир қилиши ҳақида огоҳлантирганди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон чоршнаба куни Мисрдаги америкалик фаоллар масаласи яқин кунларда ҳал бўлишини билдирди.
XS
SM
MD
LG