Линклар

logo-print
Мисрда президентлик сайлови 23-24 май кунлари ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссияси раиси Фарук Султон маълум қилди.

Агар номзодларнинг ҳеч бири сайловчиларнинг 50 фоиздан кўп овозини қозонмаса 16-17 июн кунлари иккинчи давра сайловлари ўтказилади.

Сайловнинг расмий натижалари эса 21 июн куни эълон қилинади.

Президент Ҳусни Муборак ағдарилганидан кейин иқтидорга келган Миср ҳарбий раҳбарияти июн ойи оҳирига қадар ҳокимиятни фуқаролар қўлига топширишни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG