Линклар

Тошкент шаҳрида вақтинчалик ёки доимий пропискага қўйиш жараёни яна бир ярим ойга кечиктирилди.

Подробно.уз сайтининг ёзишича, апрел ойининг ўрталаридан бошлаб, Тошкент шаҳрида қайддан ўтказиш бошланиши мумкин.

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун ўтган йилнинг 14 сентябрида Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган эди.

Қонун ижросининг сурилаётгани ортидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 16 феврал куни ушбу қонун ижросини таъминлаш бўйича қўшимча қарор қабул қилган.
XS
SM
MD
LG