Линклар

Бугун Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Сурияда қарийб бир йилдан буён давом этаётган оммавий намойишлар ҳукумат кучлари томонидан шавқатсиз бостирилаётгани ва инсон ҳуқуқлари мунтазам поймол этиб келинаётганини қораловчи резолюцияни қабул қилди.

47 давлат аъзо бўлган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг фавқулодда йиғилишида қатнашган 37 давлат ушбу резолюцияни қўллаб овоз берди.

Россия, Хитой ва Куба резолюцияга қарши чиқди, яна 3 давлат бетараф қолди, 4 давлат эса овоз беришда қатнашмади.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Сурия Президенти Башар Ал-Ассадни инсонпарварлик мақсадида дарҳол ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Сурия делегацияси БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг фавқулодда сессиясини “бефойда муҳокама” деб уни тарк этди.
XS
SM
MD
LG