Линклар

Москва ҳукумати "Ҳалол сайловлар учун" намойишларини яна ўтказишга розилик берди.

Янги митинг 5 март куни Пушкин майдонида бўлиб ўтади.

"Левый фронт” ҳаракати вакили Сергей Удалцовга кўра, мухолифат ва Москва ҳукумати орасида ўтган қизғин музокаралардан сўнг, расмийлар намойиш пайти Тверь кўчаси қатновини тўхтатишга розилик берган.

Аввалроқ Москва ҳукумати "Ҳалол сайловлар учун" доирасида 26 феврал куни намойиш ўтказиш сўровини рад қилган эди.
XS
SM
MD
LG