Линклар

Эртага дунёнинг олтита давлатида таниқли ўзбек имоми Обид қори Назаров ҳаётига қилинган суиқасдга норозилик билдириб, намойишлар бўлиб ўтади.

Тадбир ташкилотчиларига кўра, намойишларни Швециянинг Стокҳолм шаҳри, АҚШнинг Вашингтон шаҳри, Туркиянинг Истанбул шаҳри, Нидерландиянинг Гаага шаҳри, Даниянинг Копенгаген шаҳри, Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтказиш режалаштирилган.

Рухсат олинган намойишлар ушбу шаҳарлардаги Швециянинг элчихона ва консуллик бинолари олдида бўлиб ўтади.

Пикетлар бўйича тарқатилган пресс-релизда айтилишича, намойишчилар Обидхон қорига суиқасд қилган жиноятчини топиб, жавобгарликка тортилишини талаб қиладилар.

Шунингдек, Швеция ҳукуматини жиноят бўйича жиддий текширув олиб бориш ва қочқинлар хавфсизлигига эътибор қаратишга чақирадилар.

22 феврал куни ўзбек имоми Назаров Швециянинг Стромсунд шаҳрида номаълум шахс тарафидан отиб кетилган эди. Имомнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG