Линклар

logo-print
Суриянинг Ҳомс шаҳрида яраланган икки ғарблик журналист эсон-омон Ливанга олиб келинди.

Бу ҳақда Франция президенти Николя Саркози пайшанба куни маълум қилди.

Эдит Бувие ва Уилям Даниэлс Ҳомс шаҳрининг Баба-Амр мавзесида исёнкорлар ихтиёрида қолаётган эди.

Figaro рўзномасининг мухбири Бувие ўтган хафта Сурия марказидаги Ҳомс шаҳрида Сурия ҳукумат кучларининг бомбардимони оқибатида яраланган эди.

Ўша ҳужум пайти америкалик журналист Мэри Kолвин ва франциялик тасвирчи Реми Ошлик ҳалок бўлганди.

Айни пайтда ҳукумат кучлари исёнкорлар қўрғони бўлиб қолаётган Ҳомс шаҳрининг Баба-Амр қисмини ҳам ўз назоратига олганлар.

Париждаги Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, Сурияда Башар Ассад тузумига қарши қўзғолонлар бошланган ўтган йилнинг март ойидан буён 27 журналист нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG