Линклар

Мисрда хорийжий жамғармалардан ноқонуний молиявий ёрдамлар олганликда айбланаётган ноҳукумат ташкилотлари ходимлари бугун АҚШ ҳукуматининг махсус учоғида мамлакатни тарк этди.

Миср ҳукумати хорижий нодавлат ташкилотлари фаолларининг мамлакатдан чиқишларига қўйилган тақиқни олиб ташлаши ортидан бу рўй берди.

Мисрнинг расмий MENA агентлиги хабарига кўра, мамлакатни тарк этган 15 кишининг аксари америкаликлардир.

Миср маҳкамаси хорийжий жамғармалардан молиявий ёрдам оладиган 43 нафар нодавлат ташкилоти ҳодимлари ишини кўриб чиқаётган эди.

Миср ҳокимиятини назорат қилувчи ҳарбийлар бу каби ташкилотлар қандай молиялаштилишини суриштиришини таъкидлаб, хориж давлатларининг мамлакат ички ишларига аралашишига йўл қўймасликларини баён қилишган.

Мисрдаги инсон ҳуқуқлари ва демократия ғояларини тарғиб қилувчи 17 та ташкилот сиқувга олингани Қоҳира ва Вашингтон ўртасида муносабатларни ёмомонлаштирганди.

Қўшма Штатлар мазкур холат Қоҳирага ҳар йили бериладиган бир ярим миллиард долларлик ёрдамларга таъсир қилиши ҳақида огоҳлантирганди.
XS
SM
MD
LG