Линклар

logo-print
Озарбайжон прокуратураси мамлакат шимолидаги Губа шаҳрида рўй берган оммавий тартибсизликлар юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Пайшанба куни Губада минглаб одам ҳоким Рауф Габибов истеъфосини талаб қилиб шаҳар маъмурияти биноси олдидаги майдонга йиғилди.

Норозилик тартибсизликларга айланиб кетди. Ҳукумат шаҳарга маҳсус кучларни киритди.

Тўқнашув пайти ҳам ҳукумат кучлари ҳам норозилар тарафидан талафотлар бўлгани, бир қанча одамнинг ҳибс этилгани хабар қилинди.

Оҳир оқибат норозилар талаби бажарилди, Рауф Габибов Губа тумани ҳокими вазифасидан бўшатилди.

Айни пайтда, Интернетдаги ижтимоий тармоқларда 2 март куни Озарбайжоннинг турли минтақаларида губаликларни қўллаб намойиш ўтказилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
XS
SM
MD
LG