Линклар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро футбол федерацияси FIFAни муслималарнинг ҳижобда футбол ўйнашларига қўйилган тақиқни олиб ташлашга чақирди.

FIFA раҳбари Зэп Блаттер номига йўлланган мактубда футбол ўйинида барчага тенг имкониятлар берилиши сўралган.

Айни пайтда FIFA вице-президенти, Иордания шаҳзодаси Али ал-Ҳусайн муслималарга ҳижобда футбол ўйнашларига рухсат этилиши масаласини ташкилотнинг қонунчилик қўмитаси мажлисида кўтариш ниятини билдирди.

Футбол ўйинларида футблочиларнинг ҳижобда майдонга тушишларига тақиқ беш йил аввал хавфсизлик нуқтаи назаридан жорий этилган эди.

Ўтган йил июн ойида Эроннинг аёллар терма жамоаси ҳижобда футбол ўйнашга қўйилган тақиқ боис Иордания жамосига қарши ўйиндан воз кечган эди.
XS
SM
MD
LG